Ads
Париж шаҳрида "Катта дубулға" туркумига кирувчи Франция очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги баҳсларида илк давра учрашувлари ўтказилмоқда.
 
"Ролан Гаррос" деб ном олган мазкур турнирда хорватиялик Марин Чилич илк рақиби италиялик Томас Фаббианони 6:3, 7:5, 6:1 ҳисобда мағлуб этди. 

Шу тариқа мусобақанинг иккинчи даврасига йўл олган Чилич, энди болгариялик Григор Димитров, ёки сербиялик Янко Типсаревични синовдан ўтказади.