"Рома" Абрахамни Лукакуга алмашмоқчи!

CHERY AUTO

"Рома" клуби ҳужумчи Тэмми Абрахамдан воз кечишга тайёр. Раҳбарият уни "Челси"га бериб юборишни режа қилмоқда. 

Tecno

Маълум бўлишича, римликлар Тэммини Ромелу Лукаку билан алмашишни истаяпти. Лондонликлар эса бу таклифга қандай қараши ҳозирча номаълум. 

"Рома"дагилар Абрахам учун Лукаку ва яна қўшимча пул сўраши "Челси" раҳбариятига жуда кўп талаб бўлиб кўриниши эҳтимоли юқори. Қолаверса, англиялик ҳужумчи жароҳат олган бўлиб, энг камида январда сафга қайта олади.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!