"Рома" Гринвуд учун 40 миллион евро таклиф қилмоқчи
"Рома" "Марсель" вингери Мэйсон Гринвуд трансфери устида иш олиб бормоқда.
Corriere Dello Sport маълумотига кўра, Рим клуби англиялик футболчи учун бонуслар билан бирга тахминан 40 миллион евро таклиф қилишга тайёр.
Бироқ "Марсель" ўз футболчисини 55 миллион еврога баҳоламоқда ва бонусларни ҳам шу сумма ичига киритган.
Шунингдек, римликлар Гринвуднинг отаси билан ижобий музокаралар ўтказаётгани хабар қилинмоқда. Футболчининг отаси унинг агенти ҳисобланади.
Агар трансфер амалга ошса, Гринвуд Италия клубида йилига 4 миллион евро маош олади ва қўшимча бонусларга ҳам эга бўлади.
Ўтган мавсумда вингер Лига 1 доирасида 32 та ўйинда иштирок этиб, 16 та гол урди (уларнинг 6 таси пенальтидан) ҳамда 7 та голли узатмани амалга оширди.

Фикрлар