Асосий мазмунга ўтиш
Футбол

Романо: "Барса" Канселуни қайтаришга яқин

Томонлар деярли келишишди

"Барселона" Жоау Канселу трансферини амалга оширишга яқин турибди. 

Фабрицио Романо хабар беришича, Каталония клуби ҳимоячини ижарага олади ва маошининг бир қисмини тўлаб беради. Канселу билан келишишда муаммо бўлмайди. Сабаби, унинг ўзи қайтишни хоҳламоқда. 

"Интер" "Ал-Ҳилол" билан келишувга эришганди. Аммо футболчи Испания йўл олишни истади. Риёдликлар эса "Барселона" юборган таклифни қабул қилиши кутилмоқда. 

Эслатиб ўтамиз, Канселу 2023/24 йилги мавсумни "кўк-анорранглилар" сафида ўтказганди. Шундан кейин уни "Ал-Ҳилол" "Манчестер Сити"дан 25 миллион еврога сотиб олган. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ