Ромеро Мессидан узр сўради

Таниқли инсайдер Жеррард Ромеро Лео саккизинчи "Олтин тўп"ни қўлга киритгач, аргентиналик форвард “Барселона” президенти Жоан Лапорта билан учрашгани ва у билан қачон хайрлашув ўйинини Каталонияда ўтказиш яхшироқ бўлишини муҳокама қилгани ҳақида маълумот эълон қилди.

"Сен яна ёлғон гапиряпсан", - дея Месси инстаграм саҳифасига ёзиб қолдирганди. Ромеро бунга жавобан:

"Месси ҳақидаги хабарлар учун узр сўрайман. Мен яна алдандим. Сиздан узр сўрайман ва барча сўзларингизни тўғри, деб биламан. Ушбу ҳолат бошқа такрорланмаслигига ваъда бераман", - деди Ромеро. 


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!