Роналду бизга қарши ўйнамасин!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Испания терма жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

Испания жаҳон чемпионати 1/8 финали доирасида Португалия терма жамоаси билан куч синашади. 

- Мен ҳеч қачон Роналдуга бўлган ҳурматимни яширмаганман. Унинг характерини, юксак мақсад қўя олиши ва доим ўз устида ишлашга интилганини жуда қадрлайман. 

Криштиану аллақачон яратган улкан мероси билан чекланиб қолмаяпти, янада кўпроқ ютуқларга эришишни истайди. 

Майдонда уни бир сонияга ҳам назардан қочириш мумкин эмас. Хавфли зонада бир онлик эътиборсизлик ҳам ўйин тақдирини ҳал қилиб қўйиши мумкин. 

Ростини айтсам, унинг ўйнамаганини афзал кўрар эдим, аммо ўйлайманки, у майдонга тушади, – дея таъкидлади испанлар устози матбуот анжуманида 41 ёшли форвард ҳақида гапирар экан.

Криштиану Роналду ЖЧ-2026 мусобақасида тўрт учрашувда учта гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!