Роналду рекорд голларини Ўзбекистонга урди
Жаҳон чемпионати иккинчи туридан ўрин олган Португалия – Ўзбекистон учрашувида Криштиану Роналду биринчи бўлимдаёқ дубль қайд этди.
6-дақиқада Роналду Жоау Канселу узатган тўпни аниқ йўллаб, ҳисобни очди. 39-дақиқада эса унга Бруну Фернандеш голли пас берди ва португалиялик юлдуз иккинчи бор Ўзбекистон дарвозасини ишғол этди.
Шу тариқа, 41 ёшли ҳужумчи миллий жамоа сафидаги голлар сонини 144 ва 145 тага етказди. Клуб даражасида эса Роналду ҳисобида 831 та гол мавжуд. Умумий ҳисобда Роналду голлари сонини 975 тага етказди. Бу мутлақ рекорд ҳисобланади.
38 ёшли Лионел Месси, Аргентина терма жамоаси ва “Интер Майами” шарафини ҳимоя қилаётган ҳужумчи, бутун профессионал фаолияти давомида 1158 ўйинда 916 та гол урган.

Фикрлар