Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду суперрекорди ҳақида нималар деди?

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Такрорланмас рекордлар сони ошяпти

«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ат-Таавун» устидан қозонилган ютуқ (2:1)дан сўнг журналистлар саволларига жавоб берди.

41 ёшли португалиялик юлдузнинг 50-дақиқада урган голи жорий чемпионлар учун ҳал қилувчи бўлди. Шу билан Роналду Саудия Арабистони чемпионатида «Ан-Наср» таркибида энг кўп гол урган футболчи сифатида клуб рекордини янгилади – унинг ҳисобида эндиликда 104 та гол бор.

Бундан ташқари, Роналду фаолияти давомидаги голлари сонини 978 тага етказиб, ўзининг суперрекордини яна янгилади.

«Жуда-жуда хурсандман, – деди форвард ўз рекорди ҳақида гапирар экан. – Бу жуда катта ютуқ, лекин бу фақат менинг хизматим эмас. Жамоадошларимга миннатдорчилик билдираман, чунки уларсиз бу натижага эришишнинг иложи йўқ эди. Шунингдек, мухлисларимиздан ҳам миннатдорман – улар доим менга ёрдам беради, қўллаб-қувватлайди, бу эса мен учун фахр манбаи. Раҳмат», – дея Роналдунинг сўзларини Al Nassr Zone келтиради.

«Ан-Наср» Саудия лигаси жадвалида ҳозирча бирорта очко йўқотмаган ягона жамоа сифатида пешқадамлик қилмоқда – тўрт турдан сўнг клуб ҳисобида 12 очко бор.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Telegram'даги каналига аъзо бўлинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ