Роналду тўйига Мессини таклиф қилди
8 август, шанба куни португалиялик юлдуз футболчи Криштиану Роналду узоқ йиллардан бери бирга бўлиб келаётган севгилиси Жоржина Родригес билан никоҳ тантанасини ўтказади. Тўй маросими «Ан-Наср» клуби ҳужумчисининг она юрти — Мадейрада бўлиб ўтади.
Журналист Эсегбона Луис ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзишича, тўйга аргентиналик машҳур ҳужумчи Лионель Месси ҳам таклиф этилган.
Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида тарқалган маълумотларга кўра, маросимда UFC юлдузлари Конор Макгрегор ва Ҳабиб Нурмагомедов, шунингдек, Зинедин Зидан, Карим Бензема ва Неймар ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Маълумки, Роналду ва Жоржина Родригес ўн йилдан бери бирга ҳаёт кечириб келмоқда. Португалиялик машҳур футболчи севгилисига расман турмуш қуриш таклифини эса фақат бир йил олдин берган эди.

Фикрлар