Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду: «Тарихдаги энг яхши футболчи менман»

Muhammadqodir Ruzmatov
Изоҳлар: 0

Криштиану Роналду ўзини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб атаб, 1000 та гол уришни мақсад қилиб қўйганини айтди.

«Ан-Наср» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду ўзини футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи деб ҳисоблашини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, жамоатчилик унинг жисмоний ҳолати ва голларига етарлича баҳо бермаяпти. CNN Portugal телеканалига берган интервьюсида Роналду статистика ва рақамлар унинг ўзи ҳақида гапираётганини таъкидлади.

«Футбол тарихидаги энг яхши ўйинчи – бу мен. Бу ҳақиқат. Агар мен 1000 та гол урсам, бу ажойиб бўлади. Бу – менинг мақсадим. Лекин мен узоқ муддатли истиқбол ҳақида ўйламайман», – деди Роналду.

Айни пайтга қадар Криштиану Роналду профессионал карьераси давомида 980 та гол урган. Яқинда у Португалия терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш билан келишмовчиликка дуч келди. 

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ