Роналду терма жамоадан қачон кетишини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду 41 ёшида ҳам миллий жамоага чақирилаётгани ҳақида фикр билдирди.

«Терма жамоага шунчаки келмаяпман – ўзимни клубда ҳам, терма жамоада ҳам фойда келтираётган футболчи деб ҳисоблайман. Қайси ўйинда майдонга тушишим, қачон мен ўрнимга бошқа футболчи майдонга тушиши – буларнинг барчасини мураббий ҳал қилади. Ҳар қандай футболчи учун Португалия шарафини ҳимоя қилиш ҳамма нарсадан устун.

Терма жамоа сафида менчалик кўп ўйин ўтказган футболчи йўқ. Мен жамоа сардориман ва жамоага ёрдам беришим мумкин – шу ишни давом эттираман.

Агар мураббий менга ишонмаса, мен исталган куни кетишим мумкин. Вақти келганда, бу ҳақда биринчи бўлиб ўзи билан гаплашаман. 

Ўзимни кераксиз ҳис қилсам, гол урмасам ёки жамоада ёмон муҳит яратаётганимни кўрсам, чемоданимни йиғиб, кетаман. Қачон менга бўлган ишонч тўхтаса, буни оғир қабул қилмайман. Ҳозир esa менинг ягона мақсадим – жамоага ёрдам бериш, бошқа манфаатим йўқ», – дея Роналдунинг сўзларини журналистлар келтиради.

Португалия терма жамоаси пайшанба куни Миллатлар лигаси доирасида Уэльс жамоасига қарши майдонга тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!