Роналду ва Роберто Карлос "Интер" клубини сотиб олди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Бразилия футболи афсоналари ҳисобланган икки юлдуз куч ва сармояларини бирлаштириб, ҳозирда мамлакат чемпионатининг учинчи дивизионида ўйнаётган Лимейра шаҳрининг машҳур «Интер» клубини қутқаришга бел боғлашди.

1980-йилларда «Интер» икки марта Бразилиянинг иккинчи дивизионида чемпион бўлган, шунингдек Сан-Паулу штати мусобақасида ҳам юқори натижалар қайд этган. Болалик хотиралари ва ўша йиллар романтикаси, кўринади, собиқ футболчиларни 1913 йилда ташкил этилган клуб тақдирига бефарқ қолдирмади. 

Роналдо ва Роберто Карлос инвесторлар консорциуми таркибида бўлиб, клуб акцияларининг 80 фоизини сотиб олган гуруҳга киради.

Лойиҳа доирасида келгуси ўн йил ичида катта миқдорда маблағ киритиш режалаштирилгани хабар қилинмоқда.  Нуфузли манбалардан derbyderbyderby.it сайти маълумотича, сармоя ҳажми 454 миллион Бразилия реалига тенг бўлиб, бу тахминан 80 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!