Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Роналду янги баёнот берди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Криштиану гол уролмади

Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналду «Ал-Халиж»га қарши ўйиндан сўнг ижтимоий тармоқларда янги хабар қолдирди. 

Саудия чемпионати еттинчи туридаги беллашув 1:1 ҳисобида дуранг билан якунланди.

«Биз олға интилишда давом этамиз. Биргаликда», — дея ёзди 41 ёшли тўпурар ўз саҳифасида.

Жорий мавсумда Саудия Арабистони чемпионати доирасида Роналду олти ўйинда майдонга тушиб, учта гол урди.

Португалиялик футболчининг «Ан-Наср» билан амалдаги шартномаси 2027 йил ўрталаригача мўлжалланган. Муттахассислар Роналдунинг бозор қийматини ўн миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Ҳозирги вақтда «Ал-Наср» жамоаси 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ