
Роналдо Мбаппе ҳақида гапирди
“Реал” собиқ ҳужумчиси Роналдо Назарио Килиан Мбаппени клуб учун қанчалик муҳимлиги ҳақида гапирди.
“Футболда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Футболчининг фаолиятида яхши ва ёмон даврлар бўлади. Мбаппе “Реал” учун жуда катта аҳамиятга эга ва у жамоанинг асосий фигурасига айланади.
“Реал Мадрид” ва Килиан Мбаппе ҳурматга лойиқ”,-деб қўшимча қилди “Реал” ва Бразилия термаси собиқ ҳужумчиси.
25 ёшли ҳужумчи “қироллик клуби” сафида барча турнирларда 20 та ўйин ўтказиб, 10 та гол ва 2 та ассист қайт этди.
Фикрлар