Роналду билан бир кунни ўтказиш 32 минг еврога тенг
Ads

Америкалик аёл Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бутун кунни ўтказиш имкониятига эга бўлди.

“Bild” нашри берган хабарга кўра, у ҳайрия аукционида 32 минг евро миқдоридаги пулни молиялаштирди.

Бундан ташқари у “Саньтяго Бернабеу”даги ўйин учун иккита VIP сектордан чипта, “Реал” базасида бўлиш, ва Роналдунинг ўзи билан сухбатлашиб, ундан дасхат олади.