Роналду бир зарба билан икки рекордни урди
"Реал" етакчиси Криштиану Роналду клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Мексиканинг "Америка" жамоасига қарши ўтказилган учрашувнинг 93 дақиқасида рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ўзининг иккита шахсий рекордини ўрнатди.
"Реал"га 2:0 ҳисобида ғалаба келтирган бу гол Роналду учун фаолиятидаги беш юзинчиси бўлди. Бундан ташқари, шу гол орқали Криштиану халқаро турнирлардаги голлари сонини юзтага етказиб олди. Португалиялик суперфутболчи Европа чемпионлар лигасида 96 та, УЕФА уперкубогида иккита ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ҳам иккита тўп киритган.
Криштиану Роналду фаолияти давомида "Спортинг" сафида бешта, "Манчестер Юнайтед"да 118 та ва "Реал" футболчиси сифатида 377 та гол урган.
Фикрлар