Роналду Европага қайтмайди

"Ал-Насср" билан шартнома имзолаган Криштиану Роналду ўзининг тақдимот маросимида бир қатор мавзулар хусусида фикр билдирди. 

Жумладан, португал энди Европага қайтмаслигини айтди:

"Европада менинг ишим якунига етган. Мен ҳамма нарсани ютдим. Энди Европага қайтмайман".

Унинг Саудия клуби билан шартномаси 2025 йилга қадар амал қилади. 

Аввалроқ, "Ньюкасл" Европа чемпионлар лигасига чиқса, Роналду "қарғалар" сафига келиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалаётганди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!