Роналду мени ҳайратда қолдирди!

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес терма жамоа ҳужумчиси Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди.

"Роналду билан учрашганимда, терма жамоа учун ҳамма нарсага тайёр одамни кўрдим. У терма жамоага жуда содиқ. Криштианунинг камтарлиги ва жамоага ёрдам бериш истаги мени ҳайратда қолдирди. Бу бошланғич нуқта эди", - дея Мартинеснинг сўзларини келтиради "Cadena Ser" нашри. 

Ҳозирда Криштиану Саудиянинг "Ал-Наср" клуби футболчиси ҳисобланади. Португалияликнинг шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. 38 ёшли ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида 203та ўйин ўтказиб, 127та гол урган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!