Роналду мухлислари учун нохуш хабар бор

"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг 31-туридан ўрин олган "Аталанта"га қарши ўйинда жамоасига ёрдам беролмайди.

"Кекса синьора" бош мураббийи Андреа Пирлонинг айтишича, 36 ёшли португалиялик футболчи сон мушакларидан жароҳат олган. Шу сабабли у Роналдуни майдонга тушириб, таваккалга қўл урмоқчи эмас.

Криштиану жорий мавсум 37 та ўйинда майдонга тушди. У ушбу ўйинларда ўз ҳисобига 32 та гол ҳамда 4 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Маълумот учун, "Аталанта" - "Ювентус" учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Турсун Ғани
17/04/2021 18:11
Соғлик тилаб қоламиз футбол афсонасига.