Роналду нишонни бехато урди

Футболда пенальти тепиш қўшимча масъулият талаб этади. Ҳар қандай футболчи ҳам юрак ютиб, 11 метрлик нуқтақа яқинлаша олмайди.

Бироқ “Ан-Наср” юлдузи Криштиану Роналду бу ишнинг устасига айланган. Саудия Арабистони чемпионатининг навбатдаги турида португалиялик 39 ёшли ҳужумчи “Ал-Ваҳда” дарвозасини пенальтидан ишғол қилди.

Роналду “Ан-Наср”га келганидан бери 17 маротаба нуқтага яқинлашди ва тўпни дарвоза тўрига жойлашда бирор марта хато қилгани йўқ. Шу тариқа, унинг пенальтидан урган голлари сони 166 тага етди. Умумий ҳисобда эса, бу кўрсаткичга эришиш учун 196 маротаба пенальти тепган.

Криштианунинг ашаддий рақиби Лионель Мессининг бу борада кўрсаткичлари бироз пастроқ. Аргентиналик чарм тўп устаси фаолияти давомида 140 та пенальтидан 109 тасини аниқ бажарган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!