Роналду расман Мессидан устунлигини тасдиқлади
Бу натижалар тарихга муҳрланди
Португалия терма жамоаси собиқ етакчи ҳужумчиси Криштиану Роналду миллий терма жамоалар тарихида энг кўп гол урган футболчилар рўйхатида аргентиналик рақиби Лионел Мессидан устунлигини сақлаб қолди.
41 ёшли Роналду Португалия терма жамоаси сафида жами 146 гол муаллифига айланган. Месси ҳисобида эса Аргентина терма жамоаси учун урилган 126 та гол бор. Шу тариқа, португалиялик футболчининг устунлиги 20 та голни ташкил этмоқда.
Роналду шунингдек миллий терма жамоа учун ўтказилган ўйинлар сони бўйича ҳам жаҳон рекордига эга. У Португалия шарафини 234 марта ҳимоя қилган. Месси Аргентина терма жамоаси таркибида 208 та ўйинда майдонга тушган.
5 ноябрь куни Роналду Португалия терма жамоасидан расман кетганини эълон қилди ва шу билан 23 йил давом этган халқаро карьерасига нуқта қўйди. 41 ёшли форварднинг терма жамоа сафидаги сўнгги учрашуви 24 сентябрь куни Уэльсга қарши ўйин бўлди. Шу билан бирга, у клуб даражасида фаолиятини давом эттирмоқда ва ҳозирда «Ан-Наср» жамоасида тўп суради.
Месси эса 31 август куни ижтимоий тармоқлар орқали терма жамоа билан хайрлашиш қарори ҳақида маълум қилди. Шундан сўнг у Аргентина терма жамоаси сафидаги расмий хайрлашув учрашувини 6 октябрь куни Буэнос-Айресда Бенин термасига қарши ўйинда ўтказди. Ушбу баҳс 3:0 ҳисобида якунланди, Месси эса бир голни пенальтидан урди ва яна икки голга ассистентлик қилди.

Изоҳлар (0)