
Роналду: "Соврин ютишни соғиндим"
Португалия терма жамоаси сардори Криштиану Роналду Миллатлар Лигаси финали олдидан матбуот анжуманида қатнашди. 40 ёшли ҳужумчи Испанияга қарши ўйин олдидан соврин ютишни соғинганини таъкидлади.
"Мен совринларни соғиндим, лекин бу ҳаётнинг бир қисми – сен ҳар доим юта олмайсан. Бу футбол – баъзи мавсумларда кўп нарсани ютишинг мумкин, лекин баъзида ҳеч нарса юта олмайсан. Бу футболнинг бир қисми, чунки доим ғалаба қозониб бўлмайди.
Бироқ мавсумдаги сўнгги имконият ҳали олдинда – бу эртага бўлади. Ишонаманки, ҳаммаси яхши ўтади ва Португалия кубок билан кетади. Бироқ, ўйин оғир бўлади", – деди Португалия терма жамоаси етакчиси.
Эслатиб ўтамиз, Криштиану Роналду "Ювентус"ни тарк этгандан бери соврин юта олмади. Унинг охирги титули 2021 йилдаги Италия кубоги ҳисобланади.
Comments