Роналду таъзия билдирди
Ўлим унга таъсир қилди
Беш карра «Олтин тўп» соҳиби Криштиану Роналду испаниялик футболчи, «Тенерифе» ярим ҳимоячиси Хесус де Мигел оиласига таъзия изҳор этди.
«Фожиа. Сўз йўқ. Оиласига куч-қувват тилайман. Осойишта дам ол», — деб ёзди Роналду Instagram саҳифасидаги сторисида.
Хесус де Мигель сешанба куни шифохонада 30 ёшида вафот этди. У 2 ноябрь куни Санта-Крус-де-Тенерифеда бўлиб ўтган Испания иккинчи дивизиони учрашувида «Андорра» дарвозабони Хесус Овоно билан тўқнашиб кетган эди.
Учрашувнинг иккинчи бўлимига қўшиб берилган еттинчи дақиқасида, ҳисоб 2:2 бўлиб турган пайтда Овоно бирга-бир вазиятни тўхтатиш мақсадида дарвозасини ташлаб, марказий доира томон чиқди ва шиддат билан де Мигелга урилиб кетди.
Йиқилиш чоғида ҳушини йўқотган ҳужумчи майдондан носилкада олиб чиқилди ва дарҳол кийиниш хонасига, у ердан эса тез ёрдам машинасида шифохонага етказилди. Кейинчалик футболчида юрак ва нафас фаолияти тўхтагани ҳақида хабар берилди.

Изоҳлар (0)