Роналдудан бошқаси йўқмиди?

  • 09 Nov 08:09
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия премьер-лигасининг 15-турида “Астон Вилла”га қарши ўтказилган учрашувда Криштиану Роналдуни сардор сифатида танлаганига изоҳ берди.

Tecno

- Жамоамиз сардори  Ҳарри Магуайр захира ўриндиғида қолганди. “Манчестер Юнайтед”нинг етакчиларидан ҳисобланган Давид де Хеа дарвозабонлиги учун ўйинчиларнинг асосий қисмидан анча узоқда бўлади.

Бундай ҳолатда Каземиро сардорлик қилиши керак. Лекин у инглиз тилида гапиришга қийналмоқда. Шу сабаб  сардорлик боғичини Роналдуга бердик, - деди нидерландиялик бош мураббий.

Таъкдлаш жоизки, жамоа сардорининг ўринбосари ҳисобланган Бруну Фернандеш дисквалификация туфайли ўйинни ўтказиб юборган эди.

Comments

You must be logged in to commet!