Роналдуга тақлид қилардим!

Жорий мавсум якунларига кўра, “Олтин тўп”га асосий даъвогар ҳисобланган Карим Бензема ҳамкасби Криштиану Роналду ҳақида гапирди.

- Роналду билан ўхшаш томонимиз борми? Бу саволга жавоб бериш қийин. Мен ундан тўпни назорат қилишни ўрганганман. Роналдуни кузатиб боришни ёқтирардим. Айниқса, унинг ҳаракатларига эътибор қаратардим.

Унинг дриблинги, зарбалари, тўп узатишларини кузатиш мароқли. Роналду нимаики қилса, мен уни таҳлил қилиб, ўзлаштиришга уринганман. Қанчалик ҳаракат қилмай, унинг услубини ўзининг даражасида бажариш имконсиз, - деди Карим Бензема.

Маълумки, Карим Бензема ва Криштиану Роналду 2009-2018 йиллар давомида “Реал”нинг ҳужум жуфтлигини ташкил қилган. Португалиялик юлдуз Мадриддан кетганидан кейин франциялик ҳужумчи жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!