Роналдунинг гапи ўтмади
“Манчестер Юнайтед”ни тарк этганидан кейин испаниялик дарвозабон Даид де Хеа ҳали ўзига иш топгани йўқ.
Маҳоратли голкиперни Криштиану Роналду Саудия Арабистонига чақирди. Португалиялик юлдуз ўзи билан бирга ўйнаган Давид де Хеадан “Ан-Наср” дарвозасини қўриқлашни сўраган эди.
Бироқ испаниялик посбон Европадан каттароқ жамоа қидираётганини айтиб, саудияликларнинг таклифини қабул қилмаган.
Давид де Хеа “Манчестер Юнайтед”да чемпионликни қўлга киритган охирги футболчи эди. У манчестерликлар дарвозасини 545 та учрашувда қўриқлаган ва шулардан 190 тасида гол ўтказмаган.
Фикрлар