
Роналдунинг келажаги борасида муҳим хабар тарқалди
Криштиану Роналду келажаги борасида қарор қабул қилди. Foot Mercato журналисти Санти Аунанинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Роналду "Ан-Наср"да қолади — бу борада ҳеч қандай шубҳа йўқ. Томонлар аллақачон келишувга эришган.
Қайд этилишича, Роналду Саудия Арабистонининг Суверен жамғармасидан барча зарур кафолатларни олган.
Гап рақобатбардош жамоа қурилишига оид кафолатлар ҳақида бормоқда. Бундан ташқари, Криштиану "Ан-Наср"нинг трансфер сиёсатида иштирок этади ва айрим қарорларни қабул қилишда иштирок этади.
"Ан-Наср"га янги спорт директори келиши кутилмоқда. Клуб камида янги марказий ҳимоячи, янги таянч ярим ҳимоячи ва янги чап қанот ҳужумчисини трансфер қилади.
40 ёшли Криштиану Роналдунинг амалдаги шартномаси бу йил июнь ойи охиригача мўлжалланган.
Фикрлар