Россияда 4 та медаль олдик

TIGGO 2 PRO

Россияда ёшлар ўртасида ўтказилган халқаро турнирда ўзбекистонлик боксчилар 4 та медалга сазовор бўлди.

Мамлакатимиз ёшлар терма жамоасининг 7 нафар вакили 6 та вазн тоифасида жанг олиб борган турнирда боксчиларимиз Россия, Қозоғистон, Арманистон, Беларусь каби бир қатор давлат вакиллари билан жанг олиб борди.

Шиддатли кечган баҳслар сарҳисобига кўра, Шерзод Парпиев ва Хуршид Турсунов мураббийлигидаги боксчиларимиз якунда 1 тадан олтин ва кумуш, 2 та бронза медалларини қўлга киритди.

Терма жамоамиз аъзоларидан Сухроб Раҳматуллаев -67 килограмм вазнда олтин, Беҳруз Вафоев -75 килограммда кумуш, Абдураҳмон Маҳмуджонов -54 килограммда ва Фарҳод Исмоилов -63,5 килограммда бронза медалларига мушарраф бўлишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!