Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Россияда янги мавсум қачон старт олади?

Лекин бу расмий хабар эмас.

Россиялик журналист Сергей Егоров "РБ-Спорт" нашрига берган интервьюсида мамлакат премьер-лигасининг янги мавсумига қачон старт берилишини айтди.

Унинг сўзларига кўра, РПЛнинг 2020/21 йилги мавсуми 2 август куни бошланади.

Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли тўхтатилган Россия чемпионати 21 июндан давом эттирилади. Ҳозир ушбу лигада Элдор Шомуродов (“Ростов”) ва Остон Ўрунов (“Уфа”) тўп сурмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ