Асосий мазмунга ўтиш

MMA

Роуз Намаюнаснинг рақиби ўзгарди

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Энди америкалик ва бразилиялик жангини кўрамиз.

Аввалроқ, UFC собиқ чемпиони Роуз Намаюнаснинг рақиби сифатида мексикалик Алекса Грассо тасдиқланган эди, бироқ Грассо номаълум сабабга кўра бу баҳсдан воз кечди. 

Энди америкалик ММА устаси 25 январь куни "UFC 324" турнирида бразилиялик Наталия Силвага қарши жанг қилади. Бу ҳақда "ММА Fighting" нашри хабар бермоқда.

Маълумот учун, 28 ёшли Силва 2022 йил UFC да ўз дебютини ўтказиб, ҳозирга қадар промоушендаги барча жангларини ғалаба билан якунлаган.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ