Бугун Россия Премьер-лигаси 20-туридан ўрин олган "Рубин" ҳамда "Ростов" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди.

Мазкур учрашувда Валерий Карпин шогирдлари 2:0 ҳисобида рақибдан устун келишди. Беллашувдаги ҳар икки голга Ерёменко муаллифлик қилди.

Эътиборлиси, Романнинг дастлабки голига захирадан майдонга тушган Элдор Шомуродов ассистентлик қилди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳи ҳамда киритилган голларни томоша қилишингиз мумкин: