Руис Испания терма жамоасини тарк этди
Сабаб аниқ бўлди
«ПСЖ» яримҳимоячиси Фабиан Руис Чехияга қарши Миллатлар лигаси учрашуви олдидан Испания терма жамоаси қароргоҳини тарк этди.
AS нашрининг ёзишича, футболчи Парижга йўл олган. У ерда уни оиласидаги муҳим воқеа — биринчи фарзандининг туғилиши кутмоқда. Шу боис Руис терма жамоа сафида қолмасликка қарор қилган.
Натижада, у Чехия терма жамоасига қарши беллашувда майдонга туша олмайди. Луис де ла Фуэнте бошқараётган Испания терма жамоаси жорий Миллатлар лигасидаги илк икки ўйинни ғалаба билан бошлаган: Англияни 3:2, Хорватияни эса 4:1 ҳисобида мағлуб этган.
3 октябрь куни Испания Овьедо шаҳрида Чехияни қабул қилади. Шундан сўнг испанлар 6 октябрь куни сафарда Хорватияга қарши майдонга тушади. Ҳар икки ўйин Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Изоҳлар (0)