Рунининг кейинги манзили аниқ

Яқиндагина "Ди Си Юнайтед" билан хайрлашган Уэйн Руни Чемпионшипнинг "Бирминггем Сити" клубига бош мураббий бўлади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. 

Ушбу трансфер тез орада расман эълон қилиниши кутилмоқда. Руни МЛСга қайтишидан олдин "Дерби Каунти" жамоасини бошқарганди. 

Эслатиб ўтамиз, "Бирминггем Сити" турнир жадвалининг 6-поғонасини банд қилиб турибди. Шунга қарамай, клуб бош мураббий Жон Юстасни ўз лавозимидан озод қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!