Рус жангчиси UFCдан кетди
Россиялик яримўрта вазн тоифасидаги жангчи Алексей Кунченконинг UFC билан шартномаси якунланди. Бу ҳақда жангчининг менеджери Саят Абдураҳмонов хабар берди.
"Шартнома якунига етди. Янги битим борасида таклиф қилинмади," - деди менеджер.
Кунченко UFC доирасида 4 та жанг ўтказиб, 2 та ғалабага эришди ва яна 2 бор мағлубиятга учради.
У UFCдаги сўнгги жангида Элизеу Залески Дос Сантосга имкониятни бор бериб қўйганди.

Фикрлар