Рушана Абдурасулова бронза медали сохиби

Нур-Султон шаҳрида спорт курашлари  бўйича давом этаётган кадетлар ўртасидаги Осиё чемпионатида навбатдаги юртдошимиз совриндорлар сафидан жой олди. Спортнинг аёллар кураши бўйича 65 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Рушана Абдурасулова бронза медали учун кечган бахсда мўғулистонлик рақибасини мағлуб этиб, Осиё чемпионати шохсупасидан ўрин олди. Бугунги кунги бахсларда яна бир қатор ҳамюртларимиз медаллар учун гиламга чиқади. Жумладан, эркин кураш бўйича 71 кг вазн тоифасида Шоҳрух Жўраев олтин медал учун бахс олиб борса, 65 кгда Бегижон Қўлдошев бронзани қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Воқеалар ривожини бизда кузатиб боринг.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!