Рустам Ашурматов: Истаганимиз бўлмади!

Россия кубоги гуруҳ босқичининг навбатдаги турида “Зенит” ўз майдонида “Рубин” футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Беллашувдан кейин қозонликлар марказий ҳимоячиси Рустам Ашурматов чемпионга қарши учрашувда режалар амалга ошмаганини таъкидлади.

- Учрашув давомида тўпни кўпроқ назорат қилиш, ҳужум уюштиришга ҳаракат қилдик, лекин баъзан истагимиз амалга ошавермайди. Бу гал ҳам шундай бўлганини ҳамма кўриб турибди.

Таркибимизга болқонлик янги ўйинчилар қўшилган. Уларда етарли даражада сифат бор.  Кейинги беллашувлар уларнинг ёрдами тегади, деб ўйлайман.

Педрога подкат ташлаган ҳолатим бўйича нима дейишим мумкин?. Биз, ҳимоячимиз ва майдонда ўз ишимизни бажарамиз.

Ҳа, баъзан хавфлироқ ўйнаймиз, ишимиз шуни талаб қилади, - деди Рустам Ашурматов.

Илгари Ўзбекистон ва Жанубий Корея чемпионатларида катта тажриба тўплаган 28 ёшли Рустам Ашурматов 2023 йилнинг январидан “Рубин” футболчиси ҳисобланади.

Ҳамюртимиз жорий мавсумда Россия Премьер-лигаси ва мамлакат кубогида тўрттадан, жами саккизта учрашувда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!