Асосий мазмунга ўтиш

Бокс

Рустам Тўлагановнинг жанги нега қолдирилди?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

У Сочи шаҳрида рингга кўтарилиши керак эди.

Рио олимпиадаси бронза медали соҳиби, професcионал  бокснинг ярим оғир вазн  (79 кг) тоифасида ўз фаолиятини давом эттираётган боксчимиз Рустам Тўлаганов (3-0 1КО) ўзининг навбатдаги жангини 15 август куни Pоссиянинг Сочи шаҳрида ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

10 раундлик этиб белгиланган ва WBC International камари учун кечадиган жангда Тўлагановга россиялик Сергей Экимов (18-2, 9КО) рақиблик қилиши керак эди. Бироқ, Ўзбекистондан одатий рейслар йўқлиги ва чегаралар ёпиқлиги сабаб Тўлаганов Россияга ўз вақтида етиб бора олмайдиган бўлди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ