Асосий мазмунга ўтиш

Сабина Шарипова - чемпион!

Javokhir Azimov
Изоҳлар: 0

Кейинги турнирларда ҳамюртларимиздан ғалабалар кутиб қоламиз.

Теннис бўйича аёллар ўртасида Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Сабина Шарипова "ITF Kazakhstan 02A" турнирида иштирок этаётгани ҳақида маълум қилган эдик.

Жуфтлик баҳсларида Екатерина Казионова билан тандем ҳосил қилган вакиламиз бугун Ноэль Сайденова ҳамда Дарья Мишина жуфтлигига қарши кортга чиқди. Муросасиз кечган беллашув Шарипова-Казионова томонининг 7:5, 2:6, 10:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Энди ғолиб томон 12500 евро миқдоридаги маблағга эга бўлади.

Маълумот учун, ҳамюртимиз ушбу мусобақанинг яккалик баҳсларида ярим финалгача етиб борган эди.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ