Сабина Шарипова кортга тушмади
Ads

Хабарингиз бор, Германиянинг Дармаштадт шаҳрида аёллар ўртасида “Фьючерс” туркумига кирувчи турнир давом  этмоқда. Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Сабина Шарипова яккалик баҳсларида илк босқичда австралиялик Жулия Грабьер билан баҳс олиб бориб, 2:6, 1:6 ҳисобида имкониятни бой бергани ҳақида маълумот берган эдик.

Фьючерс. Сабина илк раунддаёқ курашдан чиқди

Қайд этиш жоиз, ҳамюртимиз жуфтлик баҳсларида муваффақиятли одимлаб, Россиялик Яна Сизикова билан жуфтлик баҳсларида курашга қўшилган Сабина чорак финалда Жулия Киммелманн/Натали Проесен(иккаласи Германия)жуфтлиги билан ўзаро  баҳс олиб борган холда, 6:2 6:3 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳақида хабар берган эдик.

Сабина Шарипова Германияда ярим финалга чиқди

Кеча финал учун баҳсда ҳамюртимиз ва унинг шериги, Самир Сандра(Миср)/ Катин ван Дич(Лихтенштейн) жуфтлиги билан куч синашиши лозим эди. Бироқ Сабина кортга тушмади ва уларнинг рақибалари ҳеч қандай курашсиз финал йўлланмасига эга чиқишди.