Сабина Шарипованинг навбатдаги рақиби аниқ бўлди

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Сабина Шарипова Таиланднинг Хуа Хин шаҳрида ўтаётган турнирни муваффақиятли бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

С.Шарипова асосий тўр баҳслари иккинчи даврасида Янги Гвинея вакиласи Абигали Тере-Апишга қарши кортга чиқадиган бўлди. Мазкур учрашув, эртага 13 ноябрь куни бўлиб ўтади. 

Эслатиб ўтамиз, теннисчимиз турнирнинг биринчи босқичида лихтенштейнлик Фон Дайхманн Катинкага қарши ўйин ўтказиб, ҳар иккала сетда бир хил 6:3 ҳисобида зафар қучган эди.