Сабина Шарипованинг рақиби аниқланди
Ads
Аёллар ўртасида Таиланднинг Нонтабури шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) томонидан ўтаётган  "Фьючерс" мусобақасида Сабина Шарипова ўз иштирокини эртага бошлайди.

Соврин жамғармаси 25,000 АҚШ долларини ташкил қилувчи турнирда мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчисига хитойлик Йиди Янг қаршилик кўрсатади.

Улар ўртасидаги учрашувнинг вақти ҳозирча номаълум. Мазкур учрашув ва бошқа теннис янгиликларини Sports.uz сайти орқали биринчилардан бўлиб кузатиб боринг.