Сал ўзингни босвол! "Реал"дагилар Мбаппедан норози
«Реал» раҳбарияти француз ҳужумчисининг ҳаракатларини жиддий танқид қилмоқда.
Foot Mercato нашри хабарига кўра, Мадриднинг «Реал» жамоаси раҳбарияти Килиан Мбаппе сўнгги пайтларда берган интервьюлари ва «Олтин тўп»ни қўлга киритиш имкониятлари ҳақидаги баёнотларидан қаттиқ норози.
Манбага кўра, клубдагилар Мбаппе ўз номзодини фаол тарғиб қилаётгани, оммавий ахборот воситалари орқали ўзини «Олтин тўп»га асосий даъвогар сифатида кўрсатишга уришаётганини маъқул кўрмаяпти. Мадридликлар буни ўринсиз медиакампания, деб баҳоламоқда.
Нашр суҳбатдоши сифатида келтирилган, исми ошкор этилмаган «Реал» вакили Мбаппе амалда «Олтин тўп» учун овоз сўраётганини таъкидлаган. Эслатиб ўтамиз, жаҳон футболидаги энг нуфузли индивидуал мукофот — «Олтин тўп»ни топшириш маросими жорий йилнинг 26 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.
Килиан Мбаппе 2024 йилдан бери мадридликлар шарафини ҳимоя қилмоқда. У «Реал» таркибида шу вақтга қадар УЕФА Суперкубоги ва Халқаро кубокни қўлга киритишга улгурди.

Фикрлар