Салоҳ, сенинг номинг ўчмайди!
2026 йилги жаҳон чемпионатида "G" гуруҳи доирасида Бельгияга қарши 1:1 ҳисобида якунланган ўйинда Миср терма жамоасининг бу мундиалдаги биринчи голига пас берган Муҳаммад Салоҳ тарихга кирди.
OptaJoe статистика марказининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қайд этилишича, у 1966 йилдан буён юритилаётган статистикада жаҳон чемпионатида ўзининг туғилган кунида гол ёки голли узатма қайд этган илк африкалик футболчига айланди.
Бельгияга қарши учрашувда Салоҳ майдонга асосий таркибда тушди ва 76-дақиқада алмаштирилди. 33 ёшли ҳужумчи Миср гол урган вазиятида Эмама Ашурага аниқ пас бериб, голга ҳаммуаллиф бўлди.
"G" гуруҳининг кейинги тур ўйинлари қуйидагича белгиланган: Белгия 2-турда 21 июнь куни Эронга қарши майдонга тушади, 3-турда эса 27 июнь куни Янги Зеландия билан баҳс олиб боради. Миср терма жамоаси 2-турда 22 июнь куни Янги Зеландияга қарши ўйнайди, 3-турда эса 27 июнь куни Эрон билан куч синашади.

Фикрлар