Салоҳ: Винисиус бунга лойиқ эди
Муҳаммад Салоҳ Винисиусни жуда яхши футболчи, деб ҳисоблайди.
"Ливерпуль" футболчиси "Олтин тўп" учун сўровномада "Реаал"нинг бразилиялик вингерига овоз берган. Овоз бериш якунларига кўра, У Родридан кейинги ўринни олганди.
"Винисиус жуда яхши футболчи. Шунинг учун мен унга овоз бердим.
У ҳар мавсум ривожланиб бормоқда ва буни давом эттириши мумкин. Мен унга овоз бердим. Сабаби, у бунга лойиқ эди", - деди "Ливерпуль" вингери Муҳаммад Салоҳ.
Фикрлар