Салоҳга янги даъвогар чиқди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Ливерпуль”ни тарк этишини билдирган Муҳаммад Салоҳ келаси мавсум олдидан ўзига янги иш жойи топиши керак. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мисрлик тўпурар ўзига бўлаётган таклифлар орасидан энг мақбулини танлаши керак.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Салоҳ олдида янги вариант пайдо бўлди.

Speedline нашри маълумотига кўра, мисрлик футболчига Туркия чемпиони “Галатасарой” оғиз солмоқда. Турк клуби келаси мавсум учун таркибни кучайтириш мақсадида олиб борилаётган катта трансфер кампанияси доирасида форвардни жамоага қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.

Муҳаммад Салоҳ 2017 йилда “Рома”дан “Ливерпуль”га 42 миллион евро  эвазига трансфер қилинган эди. Мерсисайд клубида у фаолиятидаги энг ёрқин ва самарали даврни ўтказди.

Тажрибали футболчига Европа ва Саудия Арабистонининг нуфузли клубларидан чорловлар бўляпти. Бироқ Салоҳнинг ўзи ҳали мақсадини аниқ айтгани йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!