Самандар Бобоназаров бронза медали сохиби
Ads

Қозоғистон пойтахти Нур Султон шаҳрида спорт курашлари бўйича кадетлар ўртасида Осиё чемпионати давом этмоқда. Тўлиқ таркиб билан иштирок этаётган терма жамоамиз аъзолари бугун ҳам ўзига хос ютуқларни қўлга киритишда давом эимоқда. Жумладан аёллар кураши бўйича 40 ег вазн тоифасида Муштари Толипбекова ҳамда 61 кгда Лайло Собирова финалга йўл олган бўлса, юнон-рум кураши бўйича 71 кг вазнда Самандар Бобоназаров бронза медалини қўлга киритди.photo_2019-07-05_14-24-24

Шундай қилиб, Осиё чемпионати доирасида юнон-рум кураши бўйича мусобақалар ўз якунига етди. Олдинда эса, аёллар кураши ва эркин кураш бўйича қизиқарли бахслар бизни кутиб турибди. Ўйлаймизки, ушбу йўналишларда ҳам ҳамюртларимиз ижобий натижани қўлга киритадилар.
Юнон-рум кураши бўйича совриндор бўлган ҳамюртларимизни яна бир бор ёдингизга соламиз:

 Амир Султонов - 60 кг чемпион

 Аброр Атабоев  - 55 кг кумуш

Кувонч Тошназаров - 48 бронза

Жахонгир Хошимов - 92 кг бронза

Самандар Бобоназаров -71 кг бронза

ku1