Асосий мазмунга ўтиш

MMA

"Самурай"нинг навбатдаги рақиби ким?

Ahmadbek Eshmatov
Изоҳлар: 0

Икки собиқ чемпионлар Лос-Анджелесда жанг қилиши кутилмоқда.

18 январь куни Лос-Анджелесда бўлиб ўтадиган "UFC 311" турнирида ярим оғир вазн тоифасида собиқ чемпионлар Иржи Прохазка (30-5-1) ва Жамал Хилл (12-2-1 N/C) тўқнаш келишади.

Бу ҳақда Макаода ўтказилган промоушен турниридан кейин эълон қилинди. Шундан сўнг "Самурай"нинг ўзи ҳам Instagram саҳифасида пост жойлаб, бу хабарни тасдиқлади.

Эслатиб ўтамиз, Прохазка ҳам, Хилл ҳам охирги жангида амалдаги UFC чемпиони Алекс Перейрадан нокаут эвазига мағлуб бўлганди.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ