Санчес "Интер"га қайтади
Алексис Санчес эркин агент сифатида "Интер"га қайтади, дея хабар бермоқда инсайдер Фабрицио Романо. Футболчи тез орада тиббий кўрикдан ўтиши кутилмоқда.
Аввалроқ, миланликлар спорт директори 34 ёшли вингерни клубга ўтмоқчи эканлигини маълум қилганди. "Интер" Хуакин Корреяни қўйиб юборганидан кейин унинг ўрнига футболчи қидираётганди.
Маълумот учун, Санчес 2019-2022 йиллар оралиғида Италия клубида тўп тепган. У ўтган мавсумни "Марсель"да ўтказди.
Фикрлар