Асосий мазмунга ўтиш

Футбол

Санчо Испания чемпионатида ўйнашдан бош тортди

Зоҳир Тошхўжаев
Изоҳлар: 0

Трансфер нега барбод бўлди?

«Манчестер Юнайтед» ва «Астон Вилла» таркибида ўйнаган собиқ ярим ҳимоячи Жедон Санчо Испаниянинг «Хетафе» клубига ўтишдан бош тортди.

Marca нашри ёзишича, Мадрид атрофида жойлашган клуб ва 26 ёшли ярим ҳимоячи бир неча вақт давомида музокаралар олиб борган. Бироқ охир-оқибат Санчо «Хетафе» президенти Анхель Торрес Санчесга ушбу жамоа шарафини ҳимоя қилмаслигини маълум қилган. 

Музокаралар бузилишига асосий сабаб молиявий келишмовчиликлар бўлди. The Touchline нашри хабар беришича, Санчо ўз қарорини «Хетафе» президенти Анхель Торресга шахсан етказган. Маълумотларга кўра, англиялик ярим ҳимоячи маоши йилига камида уч миллион евро бўлишини сўраган. «Хетафе»нинг дастлабки таклифи эса тахминан 400 минг евро атрофида бўлган.

Кейинчалик испанияликлар маош миқдорини сезиларли равишда оширган, бироқ бу ҳам вазиятни ўзгартирмаган — томонлар умумий нуқтаи назарга кела олмаган.

Испаниялик журналистларнинг таъкидлашича, футболчининг Саудия Арабистонидан молиявий жиҳатдан анча манфаатли таклиф олгани ҳам трансфер барбод бўлишига таъсир қилган. 

Ёзги трансфер ойнаси давомида Санчо янги клуб топа олмади. Бунга унинг агентлари қўйган юқори молиявий талаблар бир нечта даъвогар жамоаларни қониқтирмагани сабаб бўлгани айтилмоқда.

Улашиш
SPORTS.uz'нинг Instagram'даги саҳифасига қўшилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ