Санчо "Наполи" нишонида!
Санчонинг айни пайтдаги нархи 28 миллион евро.
"Челси"да ижара асосида ҳаракат қилаётган Жейдон Санчо фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. "Наполи" клуби 25 ёшли футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда.
Санчо 2024/25 йилги мавсумни МЮнинг собиқ бош мураббийи Эрик тен Хаг билан жанжаллашиб қолганидан кейин "Челси"да ижара асосида ўтказди. Омадсиз бошланганига қарамай, у мавсум охирига келиб, бешта гол ва ўнта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, Санчонинг айни пайтдаги нархи 28 миллион евро.
Оғабек Хурсанов

Изоҳлар (0)